Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Япония JAPANISTAN лойиҳасини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 16.04.2026 · 13:15 · 170 views
Ўзбекистон ва Япония JAPANISTAN лойиҳасини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Япония JAPANISTAN лойиҳасини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санджар Таджиев Япония Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Cool Japan Initiative” дастури продюсери, “Cool Japan Public-Private Partnership” платформаси раҳбари ҳамда “XPJP Inc.” компанияси раҳбари Кеничи Ватанабе билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасида маданий ҳамда креатив индустриялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва «JAPANISTAN» номли лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқдилар.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Япония телевидениеларида туризм соҳасига оид контентларни намойиш этиш, мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг ёритиб берувчи махсус телевизион дастурларни эфирга узатиш ҳамда медиа маконда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.