Ўзбекистон ва Хитойнинг BISU университети рақамли туризмни ривожлантириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитойнинг BISU университети рақамли туризмни ривожлантириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитойнинг BISU университети рақамли туризмни ривожлантириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда Хитойнинг соҳадаги энг нуфузли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан бири — Пекин халқаро тадқиқотлар университети (BISU) вакиллари ўртасида расмий учрашув ва муҳокамалар ўтказилди.

BISU Хитой Халқ Республикасининг чет тиллари, маданият ва туризм соҳасидаги етакчи ўқув юрти ҳисобланади. Университет таркибидаги Маданият ва туризм академияси ХХR Маданият ва туризм вазирлигининг асосий таҳлилий маркази (Think Tank) сифатида фаолият юритади ҳамда соҳадаги стратегик қарорларни ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади. 

Музокаралар давомида Абдулазиз Аққулов BISUУ томонидан ишлаб чиқилган ва Хитой туризм бозорини реал вақт режимида кузатувчи, сунъий интеллект ҳамда катта маълумотлар (Big Data) технологияларига асосланган “Smart Tourism Data System” рақамли платформаси имкониятларини юқори баҳолади. Меҳмонлар томонидан ушбу тизимнинг маълумотлар интеграцияси (Data Ingestion), машинавий ўқитиш моделларига (ML-models) асосланган таҳлил ва прогнозлаш ҳақида батафсил тақдимот қилинди.

Учрашувнинг бош мавзуси Ўзбекистон туризм соҳаси учун ҳам худди шундай инновацион ва юқори технологик ахборот лойиҳасини (IТ-дата прожест) биргаликда яратиш таклифи бўлди. Томонлар рақамли платформани мамлакатимизда жорий этишнинг техник, ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилдилар. 

Хусусан, қўмита мутахассислари томонидан тизимнинг ишлаш механизмлари, жумладан, маълумотларни онлайн бронлаш платформалари, мобил GPS, транспорт ҳамда меҳмонхоналардан реал вақт режимида қабул қилиш усуллари ўрганилди. Шунингдек, хусусий сектор билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро норматив талабларга риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Лойиҳа доирасида фойдаланиладиган сунъий интеллект алгоритмлари нафақат ички туризм оқимини, балки хорижий сайёҳлар динамикасини ҳам чуқур таҳлил қилиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида сайёҳлар оқими ва уларнинг қониқиш даражасини аниқ башорат қилиш ҳамда туризм объектларида хавфсизликни энг юқори даражада таъминлашга хизмат қилади. 

Музокаралар якунида мазкур қўшма рақамли лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича техник шартларни шакллантириш ва ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг