Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой яқин ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 13.02.2026 · 10:33 · 220 views
Ўзбекистон ва Хитой яқин ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Хитой яқин ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда ўзаро ташрифлар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ушбу тадбирларни ташкил этиш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.