Ўзбекистон ва Хитой минтақавий ҳамкорлик форумини ўтказади

Ўзбекистон ва Хитой минтақавий ҳамкорлик форумини ўтказади

Ўзбекистон ва Хитой минтақавий ҳамкорлик форумини ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 21 май куни Хитой Халқ Республикасининг Циан шаҳрида Учинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади. Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг Миллий павильони ташкил этиладиган кўргазма ҳам ўтказилади.

Мазкур павильон мамлакатимизнинг экспорт маҳсулотлари, инвестициявий таклифлари, ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда ҳудудларнинг имкониятларини намойиш этувчи ягона платформа бўлиб хизмат қилади.

Тадбирлар Циан халқаро конференция марказида бўлиб ўтади ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим мулоқот майдонига айланади.

Форум икки мамлакат давлат идоралари, ҳудудий маъмуриятлар, тармоқ уюшмалари, инвесторлар ва ишбилармон доиралар вакилларини истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш, кооперацияни кенгайтириш ҳамда тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида бирлаштиради.

Форум ва кўргазма дастури доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий, саноат, экспорт ва туризм салоҳияти, шунингдек, таълим, илм-фан, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт, рақамли технологиялар ҳамда туризм соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг