Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой 2026 йилда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 20.01.2026 · 17:45 · 245 views
Ўзбекистон ва Хитой 2026 йилда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Хитой 2026 йилда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон-Хитой барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг бугунги кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар 2026 йилда турли даражалардаги ташрифлар ва мулоқотлар режалаштирилганини мамнуният билан қайд этиб, ушбу тадбирларни ташкил этиш юзасидан яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.