Ўзбекистон ва Voltalia энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Voltalia энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Voltalia энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзбекистон энергетика ҳафталиги" доирасида Энергетика вазирлиги ва Франциянинг «Voltalia» компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида энергетика соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, уларни жадаллаштириш ҳамда мавжуд масалаларни тезкор ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Бухоро вилоятида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси ҳамда 100 МВт/200 МВт•соат энергия сақлаш тизимини қуриш лойиҳаси, шунингдек, Тошкент вилоятида қуввати 200 МВт/800 МВт•соат энергия сақлаш тизимини барпо этиш лойиҳасининг амалга ошириш жараёнлари муҳокама қилинди. Томонлар Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида тегишли битимни имзолаш масаласига ҳам алоҳида тўхталдилар.

Шунингдек, Тошкент вилоятида қуввати 500 кВт бўлган агроволтаика қуёш электр станциясини жорий йил июль ойида ишга тушириш бўйича олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг