Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Беҳзод Ҳожиматов · 09.03.2025 · 22:55 · 326 views
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди.

Музокаралар чоғида томонлар мунтазам алоқалар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётганини таъкидладилар.

Хусусан, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ва Тошкентда бўлиб ўтадиган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи мажлисига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Преференциал савдо тўғрисидаги битимни янгилаш ва икки томонлама кун тартибининг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.