Ўзбекистон ва Тожикистон божхона ҳамкорлигини ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон божхона ҳамкорлигини ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон божхона ҳамкорлигини ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Жартепа» чегара божхона постида Ўзбекистон ва Тожикистон божхона делегациялари иштирокида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н. Мусамуҳамедов ва Тожикистон божхона хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари А. Турсунзода ўзаро мулоқот давомида божхона чегаралари орқали товар ва транспорт воситаларини ҳаракатланишини янада енгиллаштириш, ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди.

Учрашувда томонлар божхона хизматини рақамлаштириш борасида ўз тажрибаларини ўртоқлашишди. Жунладан,

Тожикистон делегацияси 2026 йил 16 мартдан жорий этилган транспорт воситаларини идентификация қилиш ва расмийлаштириш тизими — VIN.TJ бўйича тақдимот ўтказишди.

Меҳмонлар Ўзбекистон томонининг мазкур йўналишдаги илғор тажрибасини юқори баҳолашди ва шу боисдан ушбу йўналишда ҳамкорликка эътибор қаратишларини билдиришди.

Тадбир якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни фаолиятга замонавий ечимларни жорий этиш ва божхона назорати самарадорлигини ошириш йўналишида янада мустаҳкамлашга келишиб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг