Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва ТIКА фармацевтика саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 06.12.2025 · 13:40 · 248 views
Ўзбекистон ва ТIКА фармацевтика саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ТIКА фармацевтика саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 5 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Туркия Ҳукуматининг расмий халқаро ҳамкорлик агентлиги - TİKA (Turkish Cooperation and Coordination Agency) вакиллари билан учрашув ўтказди.

TİKA - таълим, соғлиқни сақлаш, технология ва иқтисодий тараққиёт йўналишларида кенг кўламли халқаро лойиҳаларни амалга оширадиган нуфузли ташкилот бўлиб, дунё миқёсида қўллаб-қувватлаш дастурлари билан танилган.

Учрашув давомида фармацевтика соҳасидаги келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, талабалар ва мутахассислар алмашуви, Туркияда стажировкалар ташкил этиш, AI ва рақамли технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш, R&D ва сифат назорати стандартларини халқаро мезонларга мослаштириш, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини янада оширишга қаратилган инновацион ўқув дастурларини жорий этиш.

Томонлар Ўзбекистонда кадрлар малакасини ошириш, илмий-тадқиқот салоҳиятини кенгайтириш ва юқори сифатли дори воситалари ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 248 views · 06.12.2025 · 13:40