Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 05.04.2025 · 10:15 · 306 views
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Таиланд Миллий ассамблеяси Президенти ва Вакиллар палатаси Спикери Ван Муҳаммад Нур Матҳа билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик ҳамда қонунчилик соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, икки мамлакат парламентлари ўртасида доимий алоқа ўрнатиш, дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибани ўрганиш ва туризм соҳасидаги қонунчилик амалиёти билан алмашиш каби муҳим йўналишлар белгилаб олинди.

Учрашув якунида икки мамлакат парламентлараро алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича қўшма ташаббуслар ишлаб чиқишга келишиб олинди.