Ўзбекистон ва SLB геологияни рақамлаштиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва SLB геологияни рақамлаштиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва SLB геологияни рақамлаштиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 май куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов, вазирнинг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, тегишли бўлинмалар раҳбарлари билан биргаликда Schlumberger kompaniyasining (SLB) Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Линдси Ломас бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
 
Томонлар SLB билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида профессионал компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар, келгусида амалга ошириладиган бир қатор лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.
 
Шунингдек, учрашувда соҳани рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ишларида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг