Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Швеция Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар

Дилафруз Ниязова · 17.02.2026 · 12:35 · 170 views
Ўзбекистон ва Швеция Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар
Ўзбекистон ва Швеция Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Швеция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларининг 4-давраси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Швеция делегациясига эса Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг Евроатлантика масалалари ва хавфсизлик сиёсати бўйича бош директори Торбжöрн Солстрöм раҳбарлик қилди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ва компаниялари ўртасида ташрифлар алмашинуви масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар, шунингдек, миграция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу йўналишда шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидланди.

Бундан ташқари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар якунида икки томонлама шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.