Ўзбекистон ва SEIN DNI фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва SEIN DNI фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва SEIN DNI фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  2026 йил 14 май куни Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Жанубий Кореянинг “SEIN DNI Co., LTD” компанияси бош директори Чонг Ил Жонг бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда косметика ва фармацевтика саноатини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, GMP стандартлари асосида ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, инновацион технологияларни жорий этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида косметика ва фармацевтика соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг