Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия вазирликлараро маслаҳатлашув ўтказишди

Беҳзод Ҳожиматов · 16.03.2017 · 19:43 · 318 views
Ўзбекистон ва Россия вазирликлараро маслаҳатлашув ўтказишди
Ўзбекистон ва Россия вазирликлараро маслаҳатлашув ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 13-15 март кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси инвентаризатсия ва икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқ базасини мукаммаллаштириш бўйича Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти раҳбари ўринбосари Евгений Терехин бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Россия томонларидан кўриб чиқилаётган ва бўлажак олий даражадаги учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.