Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қувайт ТИВлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ўтказди

Ўзбекистон ва Қувайт ТИВлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ўтказди
Ўзбекистон ва Қувайт ТИВлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Қувайт Ташқи ишлар вазирликлари 2026 йил 29 сентябрь куни видеоконференция форматида сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилик қилди. Қувайт томонидан эса Қувайт Давлатининг ташқи ишлар вазири ўринбосари, Осиё масалалари бўйича масъул Навваф Абдуллатиф ал-Аҳмад иштирок этди.

Музокараларнинг асосий мавзуси икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш бўлди. Томонлар, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Дипломатлар Тошкент ва Ал-Қувайтнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратди.

Бундан ташқари, маслаҳатлашувлар иштирокчилари долзарб минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.