Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Қозоғистон парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олдилар

UzDaily · 20.06.2018 · 13:57 · 314 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Қозоғистон парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация раҳбарлари парвозлар сонини ҳафтасига 32 тагача кўпайтиришга келишиб олдилар. Мазкур келишувга Қозоғистон ва Ўзбекистон авиация раҳбарларининг Остонадаги музокаралари чоғида эришилди.

Ўзбекистон парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Олег Лим Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев билан учрашди.

Томонлар мавжуд йўналишларда парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олдилар. Хусусан, томонларнинг ҳар бири ҳафтасига Тошкент-Астана йўналиши бўйича рейслар сонини 4 тадан 6 тагача ҳамда Алмати-Тошкент йўналишда парвозлар сонини 7 тадан 10 тагача оширишади.

Натижада, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида парвозларнинг умумий сони ҳафтасига 32 га этади.

UzDaily · 👁 314 views · 20.06.2018 · 13:57