Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар Самарқандга инвестицияларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар Самарқандга инвестицияларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар Самарқандга инвестицияларни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигидаги делегация Қўшма Штатларга ишчи ташрифи давомида бизнес ва таълим вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, уларда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш ва минтақанинг инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида “Sangita Capital Partners” компанияси раҳбари Антҳонй Сансоне асосий фаолият йўналишлари, ҳамкор ташкилотлари билаб биргаликда тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга ошириш, активлар ва инвестиция портфелларини самарали бошқариш, шунингдек, бизнесни стратегик ривожлантириш жараёнларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти ҳақида гапирди. Қайд этилишича, компания нафақат инвестор, балки лойиҳаларда фаол иштирок этувчи ҳамкор сифатида ҳам иш олиб боради.

Учрашувда вилоят ҳокими Адиз Бобоев Самарқандда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда мавжуд инвестициявий имкониятлар, истиқболли йўналишлср ҳақида маълумотлар берди. Мулоқотда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Музокаралар якунида томонлар инвестицияларни фаол жалб қилиш, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан дастлабки келишувларга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг