Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистон ва Покистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

UzDaily · 11.05.2026 · 15:10 · 234 views
Ўзбекистон ва Покистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8-13 май кунлари Туризм қўмитаси томонидан Покистон Ислом Республикаси туризм соҳаси вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи ташкил этилмоқда.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Покистондан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш ва икки давлат туроператорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишдир.

Ташриф дастурининг илк куни, 8 май санасида пойтахтимиздаги “Вйндҳам Гарден Ташкент” меҳмонхонасида кенг қамровли амалий учрашув (Б2Б) бўлиб ўтди.

Унда Покистоннинг 24 нафар етакчи туроператори ҳамда мамлакатимизнинг 50 га яқин маҳаллий туристик компаниялари вакиллари иштирок этишди. 

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги туризм алоқаларининг бугунги ҳолати ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Мулоқотлар якунида маҳаллий туроператорлар ва покистонлик ҳамкорлар ўртасида янги туристик пакетларни ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик бўйича шартномалар имзолашга келишиб олинди.

Делегациянинг мамлакатимиз бўйлаб сафари давом этмоқда. Дастурга мувофиқ, меҳмонлар республикамизнинг бошқа марказий туристик шаҳарларида ҳам бўлиб, у ерда маҳаллий соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

UzDaily · 👁 234 views · 11.05.2026 · 15:10