Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 20.08.2026 · 16:45 · 36 views
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди / Фото: Ички ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов билан Озарбайжон Республикасининг мамлакатимизга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рашад Эйнаддин ўғли Маммадов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатлар, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Мулоқот давомида икки давлат ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, жиноятчиликка қарши курашиш, терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва наркотраффик ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларига эътибор қаратилди.

Томонлар икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни изчил давом эттиришдан манфаатдор эканликларини қайд этиб, истиқболли вазифаларни белгилаб олдилар.