Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва NeoHospital замонавий клиника яратиш масаласини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 20.07.2026 · 16:35 · 64 views
Ўзбекистон ва NeoHospital замонавий клиника яратиш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва NeoHospital замонавий клиника яратиш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг "NeoHospital" клиникалар тармоғи бош ижрочи директори (CEO) доктор Сабоҳуддин Сиддиқий билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий кўп тармоқли шифохона ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Томонлар Ҳиндистоннинг юқори малакали шифокорларини мамлакатимизга жалб этиш, жигар ва буйрак трансплантацияси, онкология, кардиология, нейрохирургия каби юқори технологияли тиббий хизматларни Ўзбекистонда йўлга қўйиш, шунингдек, шифохонани замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, тиббий инфратузилмани ривожлантириш ва тиббий туризмни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Агентлик томонидан мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган имкониятлар, "BioPharma City" фармацевтика кластери лойиҳаси ҳамда "Health Invest" орқали давлат-хусусий шериклик механизмлари тақдим этилди.

Фармацевтика соҳасида қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш, технологиялар трансфери ва дори воситаларини маҳаллийлаштириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.