Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Корея ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 20.02.2026 · 19:45 · 243 views
Ўзбекистон ва Корея ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Корея ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Корея билан  парламентлараро ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар 2025 йил декабрь ойида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги парламент делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган икки томонлама келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши  устидан парламент назоратини олиб бориш юзасидан келишиб олинди.