Ўзбекистон ва John Deere ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва John Deere ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов АҚШнинг John Deere компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича вице-президенти Питер Заксе билан учрашди.
Музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилиб, уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
Ўзбекистонда компаниянинг илғор технологиялари ва тажрибасини жалб қилган ҳолда кластер тизими асосидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ чоралар муҳокама қилинди.
UzDaily
·
👁 307 views
·
20.02.2025 · 23:30