Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жазоир геология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 22:35 · 30 views
Ўзбекистон ва Жазоир геология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Жазоир геология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 23 июль куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жамила Ашур хоним билан учрашув ўтказди.

Томонлар мулоқот давомида Жазоирда тоғ-кон саноати ва геология тармоғини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда хорижий шериклар билан алоқаларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашдилар.

Ф. Хамидова Ўзбекистонда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, йирик саноат корхоналари фаолияти ҳамда сўнгги йилларда ишга туширилган йирик инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида тоғ-кон саноати, геология ва таълим йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Жазоир Республикасининг тегишли вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича келишувга эришилди.