Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги лойиҳаларни амалга оширишади

Беҳзод Ҳожиматов · 29.09.2016 · 15:26 · 405 views
Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги лойиҳаларни амалга оширишади
Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги лойиҳаларни амалга оширишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун Тошкент ва Сеул Ўзбекистондаги янги инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолашди. Бу ҳақда Корея Республикаси Стратегия ва молия вазирлиги хабар беради.

Мазкур ҳужжат икки мамлакат молия вазирлари Рустам Азимов ва Ю Ил Хонинг Сеулда бўлиб ўтган музокараларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистондаги лойиҳаларда Жанубий Корея компаниялари иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиш давомида имзоланди.

Меморандум доирасида Корея Республикаси ҳукумати Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали қурилиши учун 250 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.Шунингдек, томонлар миллий датамарказ ташкил этишади. Ўзбекистон томонидан лойиҳага 100 млн. АҚШ доллари ажратилади.