Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

Дилафруз Ниязова · 03.03.2026 · 22:42 · 251 views
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 март куни видеоконференция тарзида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Индонезия Республикаси Савдо вазири Буди Сантосо ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро муносабатларнинг барқарор ижобий суръатларда ривожланаётганини ҳамда 2025 йилда икки томонлама савдо ҳажми сезиларли даражада, яъни 82 фоизга ошганини алоҳида таъкидладилар.

Музокаралар якунида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, карантин ва фитосанитария тартиб-таомилларини жадаллаштириш, шунингдек, ҳалол сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди. Белгиланган чора-тадбирларни амалий механизмлар орқали изчил амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Савдо ва инвестициялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида Эркин савдо битимини тузиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақида қўшма баёнот имзоланди.

Томонлар эришилган келишувлар икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ҳамда узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ва тизимли шерикликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирдилар.