Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Германия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 08.04.2025 · 17:10 · 354 views
Ўзбекистон ва Германия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Германия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида томонлар German Sparkassenstiftung'нинг Ўзбекистондаги янги лойиҳа раҳбарини таништириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва йўналишлари ҳақида фикр алмашдилар. Айниқса, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик шаклларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунларида томонлар эсдалик совғалари алмашиб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган интилишини яна бир бор тасдиқладилар.