Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Германия икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳамда 2027 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаларини муҳокама қилди.
Ҳамкорлик масалалари 23 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадрахимовнинг Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси Маттиас Фоллерт билан учрашувида кўриб чиқилди.
Томонлар сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, кўп томонлама майдонлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.
2027 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.