Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 октябрь куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон – Лаос муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, транспорт, логистика, фармацевтика, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ҳамда таълим ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.