Валюта курслари 10/11/2025
$1 – 12060.27
UZS – 0.31%
€1 – 13916.35
UZS – 0.53%
₽1 – 148.87
UZS – 0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Франция қўшма ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Франция қўшма ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Франция қўшма ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Валид Фук ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Франция Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг вакили – Иқтисодий хизмат бошлиғи Ян Кошинский, Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Оливе Грандвоинет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Давронжон Адилов, «UzAssets» АЖ бошқаруви раиси Бобур Абдиназаров ва бошқа масъул вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ижтимоий-иқтисодий йўналишларда манфаатли алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқиш ҳамда келгусида самарали лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Хусусан, муҳокамалар жараёнида томонлар қуйидаги йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди:

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар;

сув ресурсларини самарали бошқариш, ичимлик суви таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бу йўналишдаги тажриба алмашинувини йўлга қўйиш;

энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, электр энергияси етказиб бериш соҳасидаги лойиҳаларда ҳамкорлик олиб бориш;

транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш.

Музокаралар якунида томонлар иқтисодий, ижтимоий ва технологик соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш, мавжуд алоқаларни амалий натижага йўналтирилган янги ташаббуслар билан бойитиш бўйича келишувга эришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР