Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Иқтисод 25/04/2025 Ўзбекистон ва Филиппин меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Филиппин меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Филиппин давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Роберто Манало билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда турли соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Филиппин фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Филиппиннинг бу борадаги бой тажрибасига таянган ҳолда меҳнат миграцияси ва касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам ўзаро тажриба алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг