Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily · 18.10.2016 · 17:47 · 379 views
Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Фаластин Давлати делегацияси раҳбари Ташқи ишлар вазири Рияд ал-Малки билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Фаластин муносабатларининг, жумладан ИҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Фаластин Элчиси Моҳаммад Таршаҳани иштирок этди.

UzDaily · 👁 379 views · 18.10.2016 · 17:47