Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 20.07.2026 · 18:55 · 58 views
Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, яқин истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар, шунингдек, долзарб минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.