Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 16.04.2026 · 12:00 · 190 views
Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек долзарб минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият бўйича атрофлича фикр алмашилди.