Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Cove Capital қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди

UzDaily · 31.10.2025 · 13:43 · 219 views
Ўзбекистон ва Cove Capital қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Cove Capital қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Cove Capital компаниясининг техник директори Доминик Хитон бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Тадбирда “Cove Capital” компанияси фаолияти, унинг асосий йўналишлари ҳамда халқаро тажрибаси ҳақида қисқача ахборот берилди. Жорий йил сентябрь ойида олий даражадаги ташриф доирасида эришилган келишувлар ўз натижасини бераётгани таъкидланди.

Ҳар икки томон вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва келгусидаги алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирдилар.

UzDaily · 👁 219 views · 31.10.2025 · 13:43