Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Беларус энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily · 13.05.2026 · 18:50 · 180 views
Ўзбекистон ва Беларус энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Беларус энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Беларус Республикаси энергетика вазири Денис Мороз бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан электрлаштириш режалари ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида халқаро компаниялар билан ҳамкорлик бўйича тажриба ва фикр алмашилди.

Томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини таъкидлади.