Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Австрия делегациялари виза ва миграция масалалари бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 14.10.2025 · 10:50 · 273 views
Ўзбекистон ва Австрия делегациялари виза ва миграция масалалари бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Австрия делегациялари виза ва миграция масалалари бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Республикаси Ташқи ишлар вазирликларининг Консуллик хизматлари ўртасида илк консуллик маслаҳатлашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, қуйидаги келишувларга эришилди:

- миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттириш, бу орқали мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш;

- дипломатик пасспорт эгаларига виза бериш тартиби юзасидан ҳукуматлараро келишувни ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан берилган апостилларни тан олиш масаласини қайта кўриб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси фуқароларига визаларни Астана шаҳридаги Австриянинг дипломатик ваколатхонаси орқали расмийлаштириш имкониятини кўриб чиқиш.

Томонлар ушбу маслаҳатлашувлар икки мамлакат ўртасидаги консуллик ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.