Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва АҚШ ноқонуний миграцияга қарши курашни муҳокама қилишди

UzDaily · 03.06.2026 · 20:10 · 117 views
Ўзбекистон ва АҚШ ноқонуний миграцияга қарши курашни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва АҚШ ноқонуний миграцияга қарши курашни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 2 июнь куни ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари бўйича Ўзбекистон–АҚШ икки томонлама ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ҳамда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Ҳеник ҳамраислик қилди.

Музокаралар давомида ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, меҳнат миграцияси масалалари, шунингдек, виза тартиб-таомилларини соддалаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар ишчи гуруҳ доирасида йўлга қўйилган самарали мулоқот ва амалий ҳамкорликни юқори баҳолаб, унинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини алоҳида қайд этди.

Учрашув якунида қўшма фаолият натижалари юзасидан фикр алмашилиб, мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, халқаро майдонда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгуси вазифалар белгилаб олинди.

UzDaily · 👁 117 views · 03.06.2026 · 20:10