Ўзбекистон ва АҚШ маслаҳатлашувлар ўтказадилар
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19-21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, 2016 йилнинг 19-21 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар тарқатган.
Ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегацияси Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ҳам ўтказади.