Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Abdu Ibrahim фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 15.05.2026 · 10:15 · 149 views
Ўзбекистон ва Abdu Ibrahim фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Abdu Ibrahim фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Туркиянинг “Abdu Ibrahim” компанияси делегацияси иштирокида фармацевтика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон томонидан фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, халқаро сифат стандартларини жорий этиш ҳамда “Tashkent Pharma Park” (BioPharma City) фармацевтика кластери лойиҳасини ривожлантириш бўйича батафсил маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, томонлар фармацевтика соҳасида икки давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий лойиҳаларни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

UzDaily · 👁 149 views · 15.05.2026 · 10:15