Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг U-23 олимпия терма жамоаси «Аичи-Нагоя–2026» Осиё ўйинларида бронза медалларини қўлга кирита олмади. Учинчи ўрин учун баҳсда жамоа пенальтилар сериясида Хитой терма жамоасига мағлуб бўлди.
Хитойликлар 15-дақиқада ҳисобни очди — Ху Хету ўз номини таблога ёздирди. Танаффусга яқин, 43-дақиқада Баҳромов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда Хитой яна олдинга чиқди. 53-дақиқада Ван Ву Вей жамоасининг иккинчи голини урди.
Ўзбекистон учрашув якунида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 89-дақиқада Шодиёр Шодибоев Хитой дарвозасини ишғол қилиб, асосий вақтдаги якуний ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
Турнир регламентига кўра, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Бу компонентда Ўзбекистон терма жамоаси 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади.