Спорт

Шерзод Поёнов Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

Шерзод Поёнов Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди
Шерзод Поёнов Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси вакили Шерзод Поёнов «Аичи-Нагоя–2026» Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

Поёнов 97 кггача бўлган вазн тоифасида иштирок этди. Финал баҳсида ўзбекистонлик курашчи Эрон вакилига мағлуб бўлиб, мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Шерзод Поёнов Ўзбекистон терма жамоасига Осиё ўйинларининг кумуш медалини тақдим этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.