Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қозоғистонни мағлуб этди

UzDaily · 14.10.2025 · 19:45 · 358 views
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қозоғистонни мағлуб этди

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қозоғистонни мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси Қозоғистон жамоаси устидан ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида қозоғистонлик футболчи Али Турганов ҳисобни очди, аммо 13-дақиқада Абдуғафур Хайдаров ҳисобни тенглаштирди. У 35-дақиқада иккинчи голини урди ва Ўзбекистон терма жамоасини олдинга олиб чиқди.

53-дақиқада Асилбек Жумаев рақиб дарвозасига учинчи голни киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги биринчи ўйинда ҳам ўзбекистонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар.

UzDaily · 👁 358 views · 14.10.2025 · 19:45