Спорт

Ўзбекистон U-20 Жанубий Кореяни назорат ўйинида мағлуб этди

Ўзбекистон U-20 Жанубий Кореяни назорат ўйинида мағлуб этди
Ўзбекистон U-20 Жанубий Кореяни назорат ўйинида мағлуб этди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар U-20 терма жамоаси U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи бошланиши олдидан сўнгги назорат учрашувида Жанубий Корея терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги ягона голни 78-дақиқада Даврон Тўлаганов киритди.

U-20 Осиё кубоги саралаш учрашувлари 25 августдан 6 сентябрга қадар ўтказилади. Жанубий Кореяга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун саралаш турнири бошланишидан олдинги сўнгги назорат учрашуви бўлди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.