Ўзбекистон U-17 термаси Яманни мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 термаси Яманни мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 термаси Яманни мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси Сергей Чигодаев бошчилигида Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида Яман миллий терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди. Ўйин 2:1 ҳисобида ўзбек футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашув ёпиқ форматда бўлиб ўтди. Ўзбекистон жамоаси сафида Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев 12-дақиқада, Аҳрор Равшанбеков эса 78-дақиқада гол урди. Яман жамоасининг ягона голи 85-дақиқада пенальтидан киритилди.

Ўйин давомида мураббийлар штаби барча футболчиларга майдонда имконият бериб, уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ўйин қобилиятларини синовдан ўтказди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа турнирдаги илк ўйинини 10 май куни Ҳиндистон термасига қарши ўтказади.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг