Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи яқин кунларда тайинланиши мумкин

UzDaily · 25.08.2025 · 20:00 · 349 views
Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи яқин кунларда тайинланиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи яқин кунларда тайинланиши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Спорт журналисти Жалолиддин Қабилжонов хабар беришича, Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш масаласи 27 август куниёқ ҳал этилиши мумкин.

Унинг маълумотларига кўра, Португалия терма жамоасининг собиқ мураббийи Паулу Бентунинг вакиллари яқин кунларда Тошкентга келишиб, якуний музокараларни олиб борадилар.

Аввалроқ, 55 ёшли мутахассис Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

UzDaily · 👁 349 views · 25.08.2025 · 20:00