Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади
Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионати — 2026 йилги мундиалга чиқишга муваффақ бўлди.

Саралаш босқичининг учинчи раунди 9-тур учрашувида Темур Кападзе шогирдлари БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва шу тариқа 18 очко тўплаб, "А" гуруҳида 2-ўринни муддатидан илгари таъминлади. Бу натижа жамоага жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатлайди.

Гуруҳда пешқадамликни ҳозирча 8 та ўйиндан кейин 20 очкога эга бўлган Эрон терма жамоаси сақлаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 10 июнь куни Қатар миллий жамоасига қарши ўтказади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.