«Ўзбекистон темир йўллари» ходими икки қизни қутқарди

«Ўзбекистон темир йўллари» ходими икки қизни қутқарди

«Ўзбекистон темир йўллари» ходими икки қизни қутқарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Тошкент минтақавий темир йўл узели» филиали ходими Тошкент шаҳрида икки нафар қизни сувдан қутқариб қолди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 9 июнь куни пойтахтнинг Сергели туманида, Қорасув канали яқинида содир бўлган. Шу вақтда 20-сех механизациялашган бригадаси йўл монтёри Аъзам Ибрагимов хизмат вазифаларини бажараётган бўлган.

Идора маълумотларига кўра, у сувда оқим олиб кетган икки нафар қизни кўриб қолган ва зудлик билан каналга тушиб, болаларни қутқарган.

Қайд этилишича, воқеадан сўнг ижтимоий тармоқларда ҳодиса акс этган видео тарқалган бўлиб, унда канал устидаги кўприк яқинидаги хавфли ҳудуд ҳам кўрсатилган.

«Ўзбекистон темир йўллари»да таъкидланишича, Аъзам Ибрагимов кўрсатган жасорати ва тезкор ҳаракатлари учун ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти билан тақдирланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг