Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ иккита “Talgo-250” поездини харид қилади

Беҳзод Ҳожиматов · 23.01.2017 · 14:23 · 430 views
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ иккита “Talgo-250” поездини харид қилади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ иккита “Talgo-250” поездини харид қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2017 йилда иккита юқори тезликда ҳаракатланадиган “Talgo-250” поездини харид қилади.

Испаниянинг “Patentes Talgo, S.L.” компанияси биринчи поездни 2017 йилнинг март ойида ҳамда 2017 йилнинг май ойида иккинчи поездни етказиб беради.

Мазкур поездларни харид қилиш учун 42 млн. АҚШ доллари ажратилган. Шундан 16 млн. доллари Ўзбекистон тараққиёт ва ривожланиш фондининг кредити бўлса, қолган 26 млн. АҚШ доллари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидандир.