Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Чехия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 07.12.2024 · 21:24 · 444 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Чехия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Чехия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Чехия Республикаси элчиси Любомир Фрéборт билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва туристик алмашинув соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, келгуси икки томонлама тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.