Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 31.03.2026 · 13:30 · 164 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 30 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) раҳбари Акико Фужии билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида амалдаги ҳамкорлик даражасига юқори баҳо берилди ҳамда уни янада мустаҳкамлашга ишонч билдирилди.

Хусусан, «яшил» иқтисодиёт ва экологик ташаббусларни илгари суриш, Оролбўйи минтақасида лойиҳаларни янада ривожлантириш, шунингдек, киберхавфсизлик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди.

Томонларнинг ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга ўзаро тайёр эканлиги тасдиқланди.